12 мар 2013 (OFF) zodibek91 :

Кузни асраш йуллари!

Одам дақиқасига 20 маротаба кўзини
юмиб очади. Лекин кўзлар
телевизор ёки монитордан
чарчаганда қуруқшаб қолади ва
жараён тезлашишига олиб келади.
Бу эса кўз нурининг сустлашишига сабаб бўлади. Қуйидаги тавсиявий
машқларимиз компьютер билан
боғлиқ ишда фаолият юритадиган
ва телевизор қаршисида кўп
вақтини ўтказадиган инсонлар учун
жуда фойдали. Бу машқлар кўзнинг кўриш
қобилиятини мустаҳкамлашга
ёрдам қилади. Машқларни уй
шароитида бемалол
бажаришингиз мумкин.
Фарзандингиз кўп китоб ўқиган вақтларда ёки телевизорни узоқ
вақт томоша қилганда ҳам бу
машқлардан фойдаланишга
одатланса, унинг кўз нурига зиён
етмайди.
Машқларни доим бажариб бориш кўзларнинг қон айланиш тизимига
ижобий таъсир кўрсатади. Қон
айланиш яхшилангандан сўнг эса
ҳужайраларнинг нобуд бўлиши
секинлашади. Натижада кўз нури
хиралашишининг олди олинади. Бу машқлар кўпи билан 2 дақиқа
вақтингизни олса-да, аммо кўз
нурингизнинг равшанлашишига
жуда катта фойда беради.
1. 10 сония кўзингизни тез-тез юмиб
очиб, кейин яна шунча вақт давомида рўпарага қаранг. Бу
жараённи 3 бора қайтаринг.
2. Кўзни юмиб ўнг-чапга тез-тез
қаранг. Бу жараённи 4 бора
такрорланг.
3. Кўзларни юмган ҳолда тепага ва пастга қаранг. Бу жараённи ҳам 4
бора қайтаринг.
4. Кўзингизни маҳкам қисиб, сўнг
катта-катта очинг. Бу жараённи 5
бора қайтариш лозим.
5. Кўзларингизни юмган ҳолда тўртбурчак шаклини чизишингиз
ҳам мумкин. Бу ҳолат 3 бора
қайтарилади.
6. Кўзларни юмган холда Х (икс)
шаклини чизиқларни узмаган
ҳолатда чизишингиз ҳам мумкин. Бу жараённи 4 бора қайтариш
лозим.
7. Кўзларни юмган ҳолатда
учбурчак шаклини чизинг. Бу
жараён 2 бора қайтарилади.
8. Кўзларни юмган ҳолда доира шаклини 4 бора чизиб, сўнг худди
шу доирани акс томонга яна 4 бора
давом эттирасиз.
909 0 0 0

Комментарии (3)

foydali ma'lumot rahmat
арзимайди
Показать комментарий
Скрыть комментарий
Для добавления комментариев необходимо авторизоваться
Удивительный колхоз
Удивительный колхоз - это новая многопользовател
Версия: Mobile | Lite | Touch | Доступно в Google Play